Сурхондарё вилояти: «Тоза ҳудуд» ДУК филиалларига 10 та дамас ва 12 та махсус техника топширилди
05.
10. 2020
10:44
7739
Янгиликлар

Президентимиз Ш.Мирзиёев раҳбарлигида олиб борилаётган кенг қамровли ислоҳотларнинг туб мазмун-моҳияти инсон омилига қаратилган бўлиб, давлатимиз раҳбари фаолиятларининг илк кунларидан фуқаро саломатлиги ва унинг хавфсизлиги масаласига алоҳида эътибор қаратди.

Натижада бугунги кунда барча соҳалар каби мамлакатимизда аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш ва хавфсизлигини таъминлаш, экологик осойишталикни барқарорлаштириш, чиқиндиларни қайта ишлаш тизимини такомиллаштириш борасида муҳим ишлар амалга оширилмоқда.

Бунда, албатта, Президентимизнинг ташаббуслари билан ташкил этилган маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш хизматларини кўрсатувчи «Тоза ҳудуд» давлат унитар корхонасининг хизмат сифати юқорилиги натижасида аҳолининг ушбу хизматдан розилигини алоҳида таъкидлаб ўтиш ўринлидир.

Давлатимиз раҳбари чиқинди тизимини тартибга солиш – ҳаётимиз, соғлиғимиз учун энг муҳим вазифалардан бири эканлиги, бу инсон саломатлиги ва хавфсизлиги, миллат келажаги билан боғлиқ долзарб масала эканлигини айтар эканлар, соҳани камхарж ва тежамкор техникалар билан таъминлаш муҳимлигини алоҳида таъкидлайдилар.

Вилоят «Тоза ҳудуд» давлат унитар корхонаси иш фаолиятини янада самарали ташкил этиш ҳамда давлат дастури ижросини таъминлаш мақсадида «Самарқанд автомобил заводи» билан шартнома тузиб, 12 дона махсус чиқинди йиғувчи (мусуровоз) ва 1 (дона) компактор (бульдозер) техникаларини харид қилди.

Шунингдек, вилоят «Тоза ҳудуд» давлат унитар корхонаси ташаббуси ва касаба уюшмаси ташкилоти билан ҳамкорликда ишчи ходимларга қулай шароитлар яратиш мақсадида узоқ ҳудудларда жойлашган маҳаллаларда ишлаётган назоратчиларни олиб юриш, туманларда юридик ташкилотлар билан ишлашда иш самарадорлигини ошириш мақсадида 10 дона «Дамас» автомашиналари харид қилинди.

Сурхондарё вилояти: «Тоза ҳудуд» ДУК филиалларига 10 та дамас ва 12 та махсус техника топширилди

Сурхондарё вилояти: «Тоза ҳудуд» ДУК филиалларига 10 та дамас ва 12 та махсус техника топширилди

Сурхондарё вилояти: «Тоза ҳудуд» ДУК филиалларига 10 та дамас ва 12 та махсус техника топширилди

Сурхондарё вилояти: «Тоза ҳудуд» ДУК филиалларига 10 та дамас ва 12 та махсус техника топширилди

Мазкур техникалар орқали вилоят «Тоза ҳудуд» давлат унитар корхонасида 40 дан ортиқ иш ўринлари яратилиб, турмуш шароити ўта оғир аҳволдаги кам таъминланган оила аъзоларини жалб қилиш кўзда тутилган. Бу эса вилоят «Тоза ҳудуд» давлат унитар корхонаси аҳолининг турмуш даражасини оширишда ва камбағалликни камайтиришда ўз ҳиссасини қўшаётганлигидан далолатдир.

Халқимиз «Уйи тозага гард юқмас, гард юқса ҳам, дард юқмас» деган мақолни бежиз айтишмайди. Биргина ушбу мақол замирида халқимизнинг тозалик ва поклик, саломатлик борасидаги улуғ қадриятлари мужассам. Қолаверса, ушбу мақолдан тозалик саломатлик гарови сифатида юксак қадрланишини англаш қийин эмас.

Бир сўз билан айтганда, санитар тозалаш хизмати атроф муҳитнинг саранжом-саришталигини таъминлаш билан бир қаторда инсон саломатлиги учун ҳал қилувчи омиллардан бири саналади. Айниқса, бугунги пандемия шароитида ушбу соҳани янада такомиллаштириш, хизмат кўрсатувчи хизматчи ва ходимлар ҳамда истеъмолчилар – аҳоли ва юридик шахсларнинг икки томонлама масъулиятини ошириш ҳар қачонгидан кўра долзарб ўрин тутади.
 

СЕВАРОВА Ширина,
Сурхондарё вилояти «Тоза ҳудуд» ДУК
ОАВ билан ишлаш бўлими бошлиғи

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Фойдали манбалар