Очиқ маълумотлар

– Қаттиқ маиший чиқиндиларни бошқариш бўйича маълумот (OpenData давлат очиқ маълумотлар портали – https://data.egov.uz/);


Маиший чиқиндиларни бошқариш соҳасида, аҳолига санитар тозалаш хизмати билан қамраб олиш жорий йилнинг март ойидаги 60 фоиздан 73 фоизга етказилди. Чиқиндиларни қайта ишлаш даражаси 17 фоиздан 21 фоизга ортган.

“Тоза ҳудуд” ва “Махсустранс” ДУКлар тасарруфида чиқинди йиғиш майдончаси 3179 та ва чиқинди контейнерлари сони 10372 тани ташкил этади.

Бугунги кунга қадар 127 та чиқинди ташиш техникаси,5 та компактор ва 2 та автоюклагич техникалари харид қилинди. Йил охирига қадар жами 225 та махсус техника харид қилиниб, тасарруфга туширилади.

Санитар-экологик талабларга жавоб бермайдиган 5 та чиқинди полигон фаолияти тўхтатилди, 138 та полигоннинг 1,5 минг гектар худудида рекултьтивация ишлари амалга оширилди.

Дастурга асосан “Тоза ҳудуд” ДУК лар маъмурий биноларни қуриш, чиқиндиларни қайта ишлаш корхоналарини молиявий соғломлаштириш, қўриқҳоналар моддий техник базасини мустаҳкамлаш, Айдар-Арнасой кўллар тизимидаги ишларни ривожлантириш, ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва дастурий таъминот, Илмий-тадқиқот ишларига ҳамда қўмита ва ҳудудий бўлинмаларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва ходимларини моддий қўллаб-қувватлаш учун ишлари амалга оширилиб, 79,8 млрд. сўм маблағ сарфланди.

Бўстонлиқ туманида аҳоли ва дам олувчиларни экологик маданиятини ошириш ва атроф-муҳитга эҳтиёткорона муносабатда бўлишни тарғиб этувчи 16 та (3х6 ўлчамли) ижтимоий реклама панноллари ҳамда 9 та видеокузатув мосламаси ўрнатилди.

Мавжуд чиқинди қутиларига қўшимча равишда 37 дона контейнерлар ўрнатилиб, уларнинг сони 159 тага етказилди.

Тошкент шаҳар Сирғали тумани “Жанубий саноат” ҳудудида фаолият юритаётган 290 дан зиёд ишлаб чиқариш корхоналари томонидан саноат чиқиндилари бошқаруви бўйича қонун талабларига риоя этилиши ўрганилди. Чирчиқ дарёсининг сувни муҳофаза қилиш ва қирғоқ бўйи минтақасида умумий узунлиги 3000 метр қисмида жойлашган ҳудуд турли хилдаги чиқиндилардан тозаланди. Тартибсиз ташлаб кетилган қурилиш ва ўзга чиқиндилар бартараф этилди, бузилган ерлар текисланиб, рекультивация ишлари бажарилди.

Жами 131 та ҳолатда корхоналар ҳудудида 229,5 тонна чиқиндилар белгиланган тартибга зид равишда жойлаштирилганлиги аниқланиб, полигонларга олиб кетилди. 113 та корхоналарга мажбурий кўрсатма ва огоҳлантириш берилиб, 29 таси бўйича ҳуқуқбузарларга нисбатан 11,5 млн. сўм маъмурий жарималар белгиланди.

Давлат экология қўмитаси ташаббуси билан 2008 йилда Эстонияда асос солинган Бутунжаҳон тозалик куни муносабати билан жорий йил 19 сентябрь куни республика бўйлаб акция ташкил этилди.

Мазкур акция Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Ўзбекистон экологик партияси, Марказий Осиё минтақавий экологик маркази, “Мерос” халқаро хайрия жамғармаси, “Экомактаб” ННТ ҳамда Carrefour халқаро бренди остидаги супермаркетлар тармоғи ва бошқа ташкилотлар томонидан қўллаб-қувватланди.

Ижтимоий тармоқларда мазкур тадбирда иштирок этиш учун юртимизнинг 50 дан ортиқ спортчи ва санъат намоёндалари томонидан акцияга чорловчи чиқишлар қилинди.

Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ҳамда вилоятлардан жами 88 мингдан ортиқ фуқаролар иштирок этиб, 2050 та махсус техника жалб қилиниб, 1062 та ҳудуд тозаланди, 17 минг тонна чиқинди олиб чиқилди.

Акция жараёнлари Давлат ва нодавлат телеканаллар томонидан 80 та лавҳа тайёрланди. “Ўзбекистон 24” телеканали орқали тадбирдан 11 кун аввал ҳар куни махсус ролик эфирга узатилди. Ижтимоий тармоқларда 747 та постлар жойлаштирилди.

Тошкент вилояти Оҳангарон туманида жойлашган қаттиқ маиший чиқинди полигонида чиқинди газдан электр энергияси ишлаб чиқариш лойиҳаси доирасида “Sejin G&E Co.,Ltd” компанияси 900 минг АҚШ долл. миқдоридаги маблағлари ўзлаштирилди. 40 гектарга яқин ҳудудга 40 см қалинликда чиқиндиларни кўмиш ва рекультивация қилиш ишлари бажарилди.

“Маиший ва қурилиш чиқиндилари билан боғлиқ ишларни бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” қарор асосида 2020 йилда ҳудудларни давлат-хусусий шериклик тамойили асосида тадбиркорлик субъектларига бириктириш бўйича жами 16 та лойиҳа концепциялари тасдиқланиб эълонга қўйилди.