Пластик қопламали йўллар
26.
08. 2020
14:42
5225
Янгиликлар

Бундай йўллар бошдан охиригача пластикдан ёхуд айрим композитларининг бошқа материаллар билан аралашмасидан фойдаланган ҳолда амалга оширилади.

Бундай йўллар асосан, қайта ишланган пластикдан: маиший чиқиндилар, бир марталик идишлар ва бошқа материаллардан қурилади.

Пластик йўлларнинг устувор томонлари шундаки, биринчидан табиий ресурсларни иқтисод қилиш имконини беради. Негаки асфальтбетон йўллар нефтдан фойдаланишни талаб этади.

Шу билан бирга, йўл қайта ишланган пластикдан қурилган, акс ҳолда бу каби чиқиндилар полигонларда, ёхуд дарё, денгиз океанларида ётиши мумкин.

Мазкур пластикдан қурилган йўллар устида олиб борилган тажрибалар шуни кўрсатдики, улар иқлим таъсирлари ва ҳароратга нисбатан барқарордир. Бу каби йўлларни қурувчи бир қатор мамлакатлар бу йўлларни узоқ муддатда тўхтовсиз ишлаши мумкинлигини таъкидламоқдалар.

Ҳиндистон пластик йўлларни ишлаб чиқишда етакчи давлатлардан бири ҳисобланади. Пластикдан йўлларни қуриш технологиясини 2002 йилда Мадурай шаҳрининг жанубидаги Тиагараджара муҳандислик коллежининг химия фани бўйича профессори Раджагопалан Васудеван ишлаб чиқди. Йўл қопламасини оддий чиқиндидан тайёрлаш технологиясига патент олди.

Васудеван методикасида майдаланган пластик чиқиндини қизиган битумга қўшилади. Сўнг бу аралашмани тошлар устига қуйилади.

Манба: https://rubryka.com/ru/article/plastic-roads/

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Фойдали манбалар