Тошкент шаҳри, М.Улуғбек тумани. Муносабат.
13.
07. 2020
17:14
5332
Эконадзор

Давлат экология қўмитаси ходимларининг мурожаатга асосан тезкор Тошкент шаҳри М.Улуғбек тумани Чуст кўчасидаги холат ўрганилди. Ўрганишлар натижасида ҳудудда жойлашган ўсиш ҳолатдаги 1 туп чинор дарахтининг тепа тана қисмидан кесиб шикастлантириш ҳолати аниқланди.

Тошкент шаҳар Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича инспекцияси инспектори Хуршид Абдирасулов томонидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, Ўзбекистон Республикаси «Ўсимликлар дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги Қонуннинг 37, 49-моддалари бузилган. Ҳуқуқбузар фуқарога нисбатан МЖтКнинг 79-модда 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, 1 115 000 сўм миқдорида жарима белгиланди.

Шунингдек, тегишли ҳужжатлар ўрганилганда мавжуд табиий омиллар таъсирида зарарланган ва қуриш ҳолатидаги дарахтлар учун Тошкент шаҳар Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси хулосаси ва М.Улуғбек туман ҳокимлигининг тегишли рухсатномаси расмийлаштирилганлиги маълум бўлди.

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Фойдали манбалар