«DREDMARK» компанияси билан учрашув
28.
05. 2020
12:37
5084
Янгиликлар

2020 йил 27 май куни Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасида Россиянинг «DREDMARK» компанияси гуруҳига кирувчи «Тошкент ностандарт машиналар заводи» вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув давомида «Тошкент ностандарт машиналар заводи» билан ҳамкорлик ўрнатиш масалалари муҳокама қилинди ҳамда мазкур компания томонидан чиқиндиларни бошқариш соҳасида, хусусан чиқиндиларни қайта ишлаш йўналишидаги ускуналар ва кўрсатиладиган хизматлар бўйича тақдимот намойиш этилди.

Учрашувда томонлар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қаттиқ маиший ва қурилиш чиқиндиларини саралаш, қайта ишлаш заводларини қуриш ҳамда мазкур заводлар қурилиши учун талаб этиладиган ускуналарни ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш масалалари муҳокама қилди.

Давлат экология қўмитаси
Ахборот хизмати

Фойдали манбалар