Навоий вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасининг расмий муносабати
27.
05. 2020
17:06
5293
Эконадзор

Навоий вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ижтимоий тармоқларда тарқалган Навоий – «Азот заводи ҳар доимгидан-да кўпроқ заҳар чиқараяпти» сарлавҳали мурожаатига расмий муносабат

Навоий вилоят Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси, Атроф муҳит ифлосланишини мониторинг қилиш бўлими (Аналитик лаборатория) Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш Давлат кўмитаси раисининг 2019 йил 28 январдаги 48-сонли буйруғи билан тасдиқланган график ва Навоий вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасининг 2020 йилдаги 68-Б-сонли буйруғига асосан «Navoiyazot» АЖда атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи манбаларидан, ишлаб чиқариш жараёнида ҳосил бўлган оқова сувлардан намуналар олинди. Кимёвий таҳлил натижаларига кўра атмосфера ҳавосига ташланаётган NОx (азот оксидлари) №67 манбада 3,19 марта белгиланган меъёрдан ортиқ ҳолат аниқланган.

Бу билан Ўзбекистон Республикаси «Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида»ги қонуннинг 24 моддаси талаблари бузилиб, Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 85-моддаси бўйича жавобгардир. Ушбу ҳуқуқбузарликга асосан жамиятнинг 5-цех бошлиғи ўринбосари О.Джияновдан ҳолат юзасидан тушунтириш хати олиниб, маъмурий баённома тузилди, ушбу баённомага асосан маъмурий қарор чиқариш учун тўпланган ҳужжатларни маъмурий судга оширилиш чоралари кўрилмоқда.

Бундан ташқари хлорид кислотаси ишлаб чиқариш (107) цеҳида 2020 йил 14 май куни эрталаб соат 05:00 атрофида хлорнинг очиқ ҳавога чиқиб кетиш ҳолати ускунада кузатилган. Носозлик бартараф қилингунга қадар ҳавони ифлослантиришга улгурган. Бу билан Ўзбекистон Республикаси «Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида»ги қонуннинг 24-моддаси талаблари бузилиб, Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 86-моддаси бўйича жавобгардир. Ушбу ҳуқуқбузарликга асосан жамиятнинг 107-цех бошлиғи Ж.Ахатов ҳамда цехнинг смена устаси Х.Эргашовлардан ҳолат юзасидан тушунтириш хати олиниб, маъмурий баённома тузилди, ушбу баённомага асосан маъмурий қарор чиқариш учун тўпланган ҳужжатларни маъмурий судга оширилиш чоралари кўрилмоқда.

«Navoiyazot» АЖ биринчи ташламаси азот аммонийний 3,5 мг/л (ПДС-0,5 мг/л) 7 баробар меъёрдан юқори. Азот нитрат 24,5 мг/л (ПДС-9,1) белгиланган муъёрдан 2,7 марта юқори. Азот нитрит 0,45 мг/л (ПДС-0,02 мг/л) белгиланган меъёрдан 22,85 марта, мис ионлари 0,0022 мг/л (ПДС 0,001 мг/л) меъёрдан 2,2 марта, нефт маҳсулотлари 0,24 мг/л (ПДС- 0,5 мг/л) 4,8 марта белгиланган меъёрдан юқорилиги аниқланган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 11 октябрдаги №820-сонли «Табиатни муҳофаза қилишни таъминлашнинг иқтисодий механизмларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан меъёрдан юқори қайд этилган ҳолатлар учун тўлов ҳисоботи экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасига қўшимча ҳисоботга 1 884 199 сўм табиатга етказилган зарар ҳисоботи тақдим этилган.

«Navoiyazot» АЖининг ишлаб чиқаришни мувофиқлаштириш бошқарма бошлиғи А.Мирзаевнинг берган маълумотига асосан Режа-график асосида янги цехининг ишга тушиши шу йилнинг июнь ойига мўлжалланган. Янги энерготежамли ва экологияга таъсири сезилмайдиган нитрат кислотаси ишлаб чиқариш цехи ишга тушиши билан эскириб кетган, ўтган асрнинг 1950-йилларида лойиҳалаштирилиб, 1960-йилларида ишга туширилган нитрат кислотаси ишлаб чиқариши 5-цехи тўхтатилиши кўзда тутилган.

Навоий вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси томонидан белгиланган меъёрлардан юқори ташланганлик ҳолатлари қайд этилганлиги сабабли корхонанинг мансабдор шахслари жавобгарлик масаласини ҳал қилиш бўйича тўпланган материаллар 26 май куни 01/22-01-09/1022 сонли ҳат билан Навоий шаҳар маъмурий судига юборилди.

Навоий вилояти Экология бошқармаси
Ахборот хизмати

 

 

Давлат экология қўмитаси
Ахборот хизмати

 


 

Фойдали манбалар