Наманганда туман ободонлаштириш бошқармаси томонидан ноқонуний дарахт кесилиш ҳолати тафсилоти
03.
04. 2020
14:15
5250
Янгиликлар

Наманган вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича Уйчи тумани инспекцияси томонидан олиб борилган назорат тадбири давомида Уйчи тумани Ободонлаштириш бошқармаси томонидан ваколатли давлат органларининг рухсатисиз 18 туп арча ҳамда 1 туп чинор дарахти кесиб юборилганлиги аниқланди.

Суриштирув давомида ҳуқубузарликни содир этган шахс дарахтларнинг кесилиш юзасидан ҳеч қандай изоҳ бера олмади.

Ҳолат юзасидан МЖтКнинг 162-моддаси талаби бузилиб, 2 230 000 сўм миқдорида жарима ва ўсимлик дунёсига 3 032 800 сўм миқдорида зарар етказилганлиги ҳамда 18 туп арча дарахтлари учун 2 965 900 сўм миқдорида зарар сумма ҳисобланди. Тўпланган материаллар туман прокуратурасига тақдим этилди.

 

 

Давлат экология қўмитаси
Ахборот хизмати

 


 

Фойдали манбалар