Бухоро вилоят: GPS-monitoring кузатув маркази ташкил қилинди
16.
09. 2019
12:49
5721
Янгиликлар

Бухоро вилоятида санитар тозалаш хизматлари сифати ҳамда қамровини ошириш мақсадида  Бухоро вилоятидаги Санитар тозалашга ихтисослашган корхонаси, яъни «Бухоро вилояти Тоза Ҳудуд» ДУКда махсус чиқинди ташувчи автотранспорт воситаларини онлайн GPS-monitoring кузатув маркази ташкил қилинди.

Бухоро вилояти бошқарма қошида ташкил этилган «Санитар тозалаш маркази» томонидан «Тоза Ҳудуд» махсус чиқинди ташувчи автотранспорт воситаларини онлайн назорат қилиш учун GPS кузатув мониторинг хоналари ташкил этилиб, махсус жиҳозлар билан таъминланди.
Бугунги кунда, «Тоза Ҳудуд» ДУК ва унинг 11 та туман филиалларида жами 109 та махсус чиқинди ташувчи автотранспорт воситалари мавжуд бўлиб, туманларда қамраб олинган маҳалла фуқаролар йиғинларида кўрсатилаётган санитар тозалаш хизмати тасдиқланган «Йўналиш жадвали» асосида олиб борилади. Ҳудудларда олиб борилган санитар тозалаш хизматларининг шаффолигини таъминлаш учун 109 та автотраспорт воситаларига GPS кузатув мосламалари ўрнатилди.

GPS кузатув маркази ходимлари ҳар куни махсус техникалар йўналиш жадвали асосида хизмат кўрсатилаётганлигини тўғридан тўғри кузатиб, махсус техникаларнинг ҳайдовчилари билан доимий мулоқотда бўлиши таъминланмоқда.


Бухоро вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси
Ахборот хизмати

 


 

Фойдали манбалар