Осиё тараққиёт банки миссияси билан учрашув
06.
09. 2019
19:48
5567
Янгиликлар

2019 йилнинг 6 сентябр куни Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси Баҳром Қўчқоров Осиё тараққиёт банкининг (ОТБ) Шаҳар ривожи ва сув таъминоти масалалари бўйича миссия раҳбари Руою Ху бошчилигидаги делегация билан учрашди.

Учрашув давомида ОТБ вакиллари мамлакатимизда қаттиқ маиший чиқиндиларни бошқариш тизимини такомиллаштириш, хусусан,  ОТБ иштирокида «Қаттиқ маиший чиқиндиларни бошқариш соҳасини ривожлантириш бўйича лойиҳа»ни амалга ошириш билан боғлиқ масалалар юзасидан ўзаро фикр алмашдилар.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, ОТБ кредит маблағлари ҳисобига 2020 йилда 300 та чиқинди ташувчи техника, 26 та махсус техника, 13 та экологик кўчма лабаратория автомобиллари ҳамда 6 минг дона чиқинди харид қилиш ва ҳудудларда 13 та сервис марказларини барпо этиш, соҳага доир ўқув марказини ташкил этиш кўзда тутилмоқда.

Учрашув якунига кўра иштирокчилар баён этилган лойиҳани сармоялаш юзасидан ўзаро ҳамкорлик юритиш фикрини билдирдилар.
 



 

Фойдали манбалар