Тайинлов. Тошкент шаҳар Экология ва атроф-муҳитни мухофаза қилиш бошқармаси
08.
11. 2021
19:18
4044
Янгиликлар

Дехканов Фарход Эргашбоевич2021 йилнинг 4 ноябрь кунидан Тошкент шаҳар Экология ва атроф-муҳитни мухофаза қилиш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Ф. Дехканов 1980 йилда туғилган, миллати ўзбек, маълумоти олий, мутахассислиги экология ва атроф-муҳит муҳофазаси.

Ф. Дехканов Давлат экология қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг vacancy.argos.uz сайти орқали Тошкент шаҳар Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиғи лавозими бўйича жорий йилнинг 11 октябрь куни эълон қилинган очиқ танлов якуни бўйича ўтказилган тест натижаларига кўра, номзодлар ичида энг юқори 82,5 баллни тўплаб, Давлат экология қўмитаси Танлов комиссияси томонидан ўтказилган суҳбат жараёнларида ижобий кўрсатчиларни эгаллаб, мазкур лавозимга тайинланди.

Ф. Дехканов мазкур лавозимга тайинлангунга қадар Тошкент шаҳар Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиғи биринчи ўринбосари лавозимида меҳнат фаолиятини олиб борган.

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Фойдали манбалар