«Бутунжаҳон тозалик куни»: Тошкент шаҳри. Фотосуратлар танлови
14.
09. 2021
16:08
1551
Эълонлар

18 сентябрь - Бутунжаҳон тозалик куни  (“World Clean up Day 2021”) дунёнинг барча мамлакатларида тозалик ва табиатни асраш куни сифатида кенг нишонланиб келинмоқда. Шу кун муносабати  билан Тошкент шаҳар Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси, Ўзбекистон Экологик партияси Тошкент шаҳар кенгаши ҳамда “Махсустранс” ДУК томонидан фотосуратлар танловини эълон қилади.

Экологияга бефарқ бўлмаган фаол ёшларимиз ўртасида «Биз сенга бефарқ эмасмиз — ОНА ТАБИАТ!» номи остида фотосуратлар танлови.

Ушбу танловда тозалик ва озодаликни сақлаш, чиқиндиларни йиғиш ва саралаш орқали атроф-муҳитни асрашни ифодалаган ҳолда  маълум бир ҳудуднинг олдинги ҳолати ва тозалангандан сўнг олинган ҳолатларидаги фотосуратлар қабул қилинади.

Танлов учун фотосуратлар 17 сентябрь куни соат 18:00 га қадар қабул қилинади. Ижодий ишлар @Ecopoytaxt телеграм-каналида эълон қилиб борилади. Энг кўп овоз тўплаган 3 нафар иштирокчи ғолиб деб топилади.

Ғолиблар 18 сентябрь куни  Заҳириддин Мухаммад Бобур номли Марказий экологик боғида бўлиб ўтадиган тадбирда диплом ҳaмда қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади.

Танловда иштирок этиш учун @Shohista_Zokirova телеграм манзилига мурожаат қилишингиз сўралади.

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Фойдали манбалар