Маиший чиқиндиларни тўплаш, ташиш, саралаш ва қайта ишлаш хизматларини давлат-хусусий шериклик асосида амалга ошириш юзасидан тендер
15.
01. 2021
22:56
5122
Янгиликлар

ДИҚҚАТ ЭЪЛОН!

Ҳурматли тадбиркорлар ва ишбилармонлар!

Ўзбекистон Республикаси экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси маиший чиқиндиларни тўплаш, ташиш, саралаш ва қайта ишлаш хизматларини давлат-хусусий шериклик асосида амалга ошириш юзасидан тендер босқичи бошланганлигини эълон қилади. ....

Тендерда қуйидаги ҳудудлар бўйича давлат-хусусий шериклик тўғрисдаги битим тузиш ҳуқуқи учун хусусий шерик аниқланади:

1-босқичли тендер ўтказиш бўйича:

1. Фарғона вилоятининг Тошлоқ туманида;

2-босқичли тендер ўтказиш бўйича:

2. Фарғона вилоятининг Олтиариқ, Қўштепа ва Ёзёвон туманларида;
3. Фарғона вилоятининг Қува туманида;
4. Фарғона вилоятининг Фарғона туманида;
5. Фарғона вилоятининг Бешариқ туманида;
6. Фарғона вилоятининг Ўзбекистон туманида;
7. Навоий вилоятининг Навбаҳор, Конимех, Нурота ва Хатирчи туманларида;
8. Навоий вилоятининг Учқудуқ, Томди ва Қизилтепа туманлари.

Тендерда иштирок этиш учун аризалар ёзма равишда Ўзбекистон Республикаси экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасига 2021 йил 1 феврал соат 18-00 га (Тошкент вақти билан) қадар тақдим этилиши шарт.

Тендер ўтказиш учун асос: Ўзбекистон Республикасининиг “Давлат-хусусий шериклик тўғрисида”ги қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 29.09.2020 йилдаги ПҚ-4845-сон қарори.


Барча қизиқиш билдирганлар қуйидаги манзилга мурожаат қилишлари мумкин:

Тошкент ш., Яшнабод тумани, Тўйтепа кўчаси 2-а уй, 100047.

Телефонлар: (71) 207-07-70 (ички 5003#); (71) 207- 07- 70 (ички 1072#).

Фойдали манбалар