«Тоза ҳудуд»га янги техника
28.
10. 2020
20:42
8548
Янгиликлар

Самарқанд вилоят «Тоза ҳудуд» давлат унитар корхонасининг туман филиалларига 16 та махсус транспорт воситаси ҳамда 6 та «Spark» русумли хизмат автомашинаси топширилди.

Бугунги кунда вилоятимизда санитария жиҳатдан тозалашга ихтисослаштирилган 4 корхона фаолият юритмоқда. Улар 254 та махсус техника ёрдамида маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш хизматини кўрсатмоқда.

8,7 миллиард сўм маҳаллий бюджет маблағи ҳисобидан харид қилинган янги техника туфайли 48 та янги иш ўрни яратилади. Корхона туман филиаллари қўшимча 40 та маҳалла ва 160 минг нафар аҳолига хизмат кўрсатади.

Мазкур хизмат автомашиналари ва махсус чиқинди йиғувчи транспорт воситалари «Тоза ҳудуд» давлат унитар корхонасининг Ургут, Пахтачи, Нарпай, Паст Дарғом, Иштихон, Каттақўрғон, Пайариқ, Оқдарё, Тойлоқ, Булунғур ва Жомбой туманларидаги филиалларига берилди.

Бахтиёр МУСТАНОВ

Манба: http://zarnews.uz/s1y

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Фойдали манбалар