Бухоро вилояти. Тунгги браконьерлар ушланди
23.
09. 2020
16:10
5892
Эконадзор

Бухоро вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Экологик назорат инспекцияси ҳамда Ғиждувон туман инспекторлари жорий йил 21 сентябрь куни Бухоро туманидаги «Жайрон» питомниги ҳудудида ўтказилган тунги рейд тадбири давомида қўлбола кучли ёритиш чироғи (прожектор) ёрдамида ов қилиб юрган авто машина аниқланди.

Машина кўздан кечирилганда 2 дона ов қуроли, 1 дона прожектор ҳамда 5 дона овланган товушқон қуёнлар борлиги аниқланди, суруштурув жараёнида, Бухоро туман фуқаролари Р. Р. ва Б. Б.лар томонидан муҳофаза этиладиган ҳудудда ноқонуний тарзда овлаганлиги аниқланди. Фуқаролардан белгиланган тартибда баён этилган ов анжомлари ашёвий далил сифатида расмийлаштирилиб, олиб қўйилди.

Фуқароларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси қонунда белгиланган тарзда ҳужжатлар расмийлаштирилмоқда.

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Фойдали манбалар