Бугун Давлат экология қўмитаси томонидан “Яшил макон” умуммилий лойиҳаси кузги мавсуми доирасида амалга оширилаётган ишлар ва Тошкент шаҳрида атмосфера ҳавосидан намуна олиш ва мониторинг қилиш  бўйича медиа-тур ташкил қилинди.
03.
11. 2022
14:14
1313
Yangiliklar

Давлат экология қўмитасида оммавий ахборот воситалари, ижтимоий тармоқлар ва кенг жамоатчилик билан самарали мулоқот ўрнатиш ва ҳамкорликда иш олиб боришга алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда. Ушбу медиа-тур ҳам бу борадаги ишларнинг яна бир амалий ифодаси бўлди.

Медиа-тур иштирокчиларига дастлаб Давлат экология қўмитасида кузги кўчат экиш “Долзарб 40 кунлик” тадбирларини сифатли ўтказиш бўйича ташкил этилган Республика штаби фаолияти ҳақида атрофлича маълумот берилди. 

Айтиш лозим, Қўмита марказий аппаратида ва туман-шаҳарларда фаолият юритаётган мазкур штабларда экилаётган дарахт кўчатларининг ҳисоби юритилиб, кунлик “Яшил макон” электрон платформасига киритиб борилмоқда. Республика штабида call center орқали соҳа мутахассислар томонидан кўчатларни экиш ва парвариш қилиш бўйича маслаҳат ва тавсиялар ҳам берилади.

Медиа-тур қатнашчиларига экилаётган кўчатларнинг “yashilmakon.eco” электрон платформасига қай тартибда киритилиши ҳам амалий тарзда кўрсатилди.

Журналист ва блогерларни қизиқтирган саволларга масъуллар атрофлича жавоб беришди.

Шундан сўнг иштирокчиларга Қўмита томонидан Тошкент шаҳрида атмосфера ҳавосидан намуна олиш ва мониторинг қилиш  бўйича амалга оширилаётган ишлар амалий бир тарзда кўрсатиб берилди.

Медиа-тур жараёнларидан қўшимча хабар берилади. 

Давлат экология қўмитаси матбуот хизмати

Foydali manbalar