Навоий вилояти: Ноқонуний фаолиятга барҳам берилди
06.
04. 2020
13:21
5089
Новости

2020 йил 4 апрель куни Навоий вилояти Нурота туман яшовчиси Эргашев Ш. томонидан Нурота тумани Дебаланд дахасининг Эски қишлоқ ҳудудидан табиий ҳолда ўтган сой йўли ўзанидан ноқонуний равишда умумтарқалган ер ости бойлиги бўлган қум-шағални ҳеч қандай рухсатсиз олиб кетаётган вақтида Навоий вилояти Экология бошқармасининг Назорат инспекцияси ҳамда Нурота тумани Экология инспекциясининг инспекторлари томонидан тўхтатилиб, қонунбузилиш ҳолати аниқланди.

Ушбу фуқарога Ўзбекистон Республикасининг МЖтКнинг 70-моддасининг 1- қисми билан 2 млн 230 минг сўм миқдорида жарима белгиланди.

 

 

Давлат экология қўмитаси
Ахборот хизмати

 


Полезные ресурсы