«Krantas» – атроф-муҳит муҳофазаси йўлида кўмакдош
25.
03. 2020
17:42
5061
Новости

Давлат экология қўмитаси раиси Шавкатжон Абдураззоқов махсус техникалар ишлаб чиқарувчи «KRANTAS» масъулияти чекланган жамиятига ташриф буюриб унинг фаолияти билан яқиндан танишди.

Ушбу корхона 2018 йилда барча «Тоза ҳудуд» ДУКларига мультилифтли чиқинди ташиш техникасини етказиб берган.

«KRANTAS» – Ўзбекистонда саноат ва қурилиш секторининг турли соҳалари учун махсус техникаларни ишлаб чиқарувчи, шунингдек, ўз маҳсулотлари ва бошқа таъминотчиларнинг маҳсулотларига ҳам ёрдам кўрсатувчи хусусий сервис хизматларига эга йирик корхона саналади.

Мана, 16 йилдирки, корхона саноат ва қурилиш секторининг турли соҳалари учун махсус техникаларни ишлаб чиқариш ва етказиб бериш билан шуғулланиб келмоқда. Бугунги кунда компания MAN, ISUZU, КАМАЗ, МАЗ, Hyundai, IVECO, HOWO каби базавий шасси асосида турли-туман махсус техникаларни ишлаб чиқармоқда.

Маҳаллий завод ўз бренди остида 50 дан ортиқ турдаги махсус техникаларни ишлаб чиқаради.

Юқоридаги махсус ва қурилиш техникасини ишлаб чиқаришда Италия, Туркия, Жанубий Корея ва Россиядан келтирилган юқори сифатли компонентлар ва махсус қисмлар қўлланилади.

Корхона бошқа таъминотчиларга ҳам сервис хизматини кўрсатади.

Учрашув асносида корхона раҳбарияти бу йил юртимизда фаолият юритиб келаётган барча санитар тозалаш корхоналарига замонавий русумдаги чиқинди ташиш техникаларини етказиб бериш таклифини билдирди.
 

 

 

 

Давлат экология қўмитаси
Ахборот хизмати

 


 

Полезные ресурсы