Тошкент шаҳрида автомашинадан чиқинди улоқтирган шахслар жаримага тортилди
04.
02. 2020
19:11
5622
Новости

2020 йил 31 январь куни Тошкент шаҳар Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси инспекцияси томонидан Тошкент шаҳар ЙХХБ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор рейдлар ўтказилди. 

Унда шаҳарнинг А.Навоий кўчасида давлат рақами 11 1111 (ўзгартилган) «Нексия» автотранспорти йўловчиси Х.Г. томонидан тамаки қолдиғини ташқарига улоқтирган ҳолати қайд этилди.

Шунингдек, Шота Руставели кўчаси бўйлаб ҳаракатланаётган «Ласетти» русумли автотранспорт ҳайдовчиси Б.М. бўш баклажка идишини йўл четига улоқтирганида тўхтатиб қолинди. 

Юқоридаги ҳолат юзасидан  икки ҳуқуқбузарга нисбатан  ЙХХБ давлат инспектори томонидан МЖтКнинг 123-моддаси билан маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб, ўрнатилган тартибда жарима қўлланилди.

 


Давлат экология қўмитаси
Ахборот хизмати


 


Полезные ресурсы