Бутунжаҳон тозалик куни – бу инсоният ўзи яшаб турган ҳудудда тозаликни ўрнатиш ғоясини ифода этади. Ғоя даставвал 2008 йил Эстонияда вужудга келиб, 50 000 кўнгиллилар мамлакатни чиқиндилардан холи этиш учун бирлашдилар.
Бугунги кунга келиб мазкур кун кўнгиллиларнинг бир кун давомида 180 дан ортиқ мамлакатни бир мақсад сари бирлаштирувчи йирик ижтимоий ҳаракатига айланди. Ўзбекистонда илк марта 2019 йил бутун республика бўйлаб ўтказилди.
Давлат экология қўмитаси атроф-муҳитга бефарқ бўлмаган давлат, бизнес-тузилма вакиллари, жамоатчилик ташкилотлари ҳамда фаол фуқароларни халқаро ҳамжамият билан бир қаторда 2020 йилнинг 19 сентябрь куни Бутунжаҳон тозалик кунида фаол иштирок этишга таклиф этади.
Оригинал фотоларни #WorldCleanUpDayUzb хэштеги билан жойлаштириш тавсия этилади.
Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати