Давлат экология қўмитаси 2020 йил 1 сентябрдан эътиборан 2021 йил учун «Илмий – тадқиқот, меъёрий – услубий ишларни, ташкилий ва табиатни муҳофазаси бўйича тадбирлар Дастури»ни режалаштиришни бошлади
07.
09. 2020
12:30
5166
Янгиликлар

Давлат экология қўмитаси 2020 йил 1 сентябрдан эътиборан 2021 йил учун «Илмий – тадқиқот, меъёрий – услубий ишларни, ташкилий ва табиатни муҳофазаси бўйича тадбирлар Дастури»ни  режалаштиришни бошлади.

Юқоридагиларни инобатга олиб, Давлат экология қўмитаси жорий йил 30 сентябрга қадар қуйидаги талабларга мувофиқ аризаларни қабул қилади.  

Ариза шакли:

1. Титул варағи.

2. Лойиҳанинг тавсифи:

–  Лойиҳанинг номи;
–  Муаммонинг қўйилиши;
–  Мақсади;
–  Режалаштирилган тадбирлар ва масалалар;
–  Якуний натижаси, самарадорлиги;
–  Бажарилиш муддати;
–  Бажариладиган ишларнинг календарь режаси;
–  Амалга ошириладиган ишларнинг “Бажарувчи” томонидан тасдиқланган қиймати, ёки тадбир қийматнини  асословчи  бошқа тегишли ҳужжатлар;

3.  Бажарувчи – ташкилот (лар) ҳақидаги тўлиқ маълумот - тадбирни бажарувчи ташкилот (лар)нинг номи, адреси, телефон ва ҳисоб рақамлари.

Аризалар куйидаги манзилга юборилади: 100047, Ташкент шаҳри, Яшнобод тумани, Туйтепа 2 А уй, ёҳуд  электрон шаклда  e-mail: fond@uznature.uz манзилига юбориш мумкин.

Телефон: +998(71) 207-07-70 (ички рақам 1016#, Экология, атроф муҳит муҳофазаси ва чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш жамғармаси маблағларини бошқариш бўлими).

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Фойдали манбалар