Қорақалпоғистон: «Судочье» орнитологик буюртмахонасига ташриф
05.
09. 2020
18:34
6027
Янгиликлар

Давлат экология қўмитаси раиси Шавкат Абдуразаков Қорақалпоғистон Республикасига хизмат сафари доирасида «Судочье» орнитологик буюртмахонасида бўлиб, амалга оширилаётган ишлар билан танишиб чиқди.

Судочье кўли Сибирь ва Тундрадан жанубга ва жанубий-шарқга, иссиқ мамлакатларга ва ортга қайтадиган трансконтинентал мигрант қушларнинг ғарбий-осиё миграцион йўлида жойлашган. Мазкур кўл Қорақалпоғистон Республикасининг шимолий-ғарбида бир неча кўллар тизимидан ташкил топган (кичик ва катта Судочье, Қаратерен, Бегдулла айдин, Омар салим, Қаражар, Ақушпа ва ҳ.). Бу кўллар тизими қушларнинг уя қўйиш, учиб ўтувчи қушларнинг дам олиш, учиш олдидан озиқланиш ўрни сифатида хизмат қилади.

Учрашув давомида Мўйноқ тумани ҳудудида жойлашган мазкур кўл бетакрор табиатига эга эканлигини эътиборга олган ҳолда экотуристик салоҳиятни ошириш юзасидан чора-тадбирлар белгиланди.

«Судочье» орнитологик буюртмахонасига ташриф

«Судочье» орнитологик буюртмахонасига ташриф

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Фойдали манбалар