Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 25 сентябрдаги 765-сонли “Санитария жиҳатидан тозалаш соҳасида хизматлар кўрсатиш фаолиятини амалга ошириш учун ҳудудларни бириктириш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарори qabul qilingan.Shuningdek Ўзбекистон Республикаси Президенти раислигида 2020 йил 10 августда ўтказилган 63-йиғилиш баёнида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Фарғона вилоятининг Фурқат туманида қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш, олиб чиқиш, саралаш ва қайта ишлаш кластер хизматларини давлат-хусусий шериклик асосида бошқариш юзасидан лойиҳа контсепцияси тасдиқланди. Ўзбекистон Республикасининг “Давлат-хусусий шериклик тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ тасдиқланган давлат-хусусий шериклик лойиҳаси контсепциясини потенциал давлат шериги (Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси) ҳамда ваколатли давлат органи (Агентлик) томонидан давлат-хусусий шериклик лойиҳасининг контсепциясини бошқа талабгорларга давлат-хусусий шериклик лойиҳасининг амалга оширилишидан манфаатдорлиги тўғрисида маълум қилиш мақсадида ўзининг расмий веб-сайтида қирқ беш календарь кун муддатда эълонга жойлаштирди.
-
Қизиқиш билдириш учун сўров формаси (ЭОИ Субмиссион форм)
Талаблар:
-
Қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш, олиб чиқиш, саралаш ва қайта ишлаш кластер хизматларини кўрсатиш бўйича этарли даражада малака тажрибага эга бўлиши лозим
-
Моддий ва техник жиҳатдан таъминланган бўлиши лозим.
Тендерда иштирок этиш истаги бўлган томонлар ўзларининг қизиқиш учун сўровларини 2020 йил 17 октябрь куни, Тошкент вақти билан соат 21.00-ga қадар топширишлари лозим.
Қизиқиш билдириш учун тасдиқланган сўров формаси ва хужжатлар (ҳисоботлар) тўлиқ ҳамда ўз вақтида тақдим қилинмаган тақдирда берилган таклифлар рад этилади.
Мурожаат учун:
ДХШ агентлиги томонидан масъул шахслар
pppinfo@ppp.mf.uz
Бириктирилган ходим: I.Nabiev, T.Irgashev
тел: 71 203-03-07, 93 590-51-11
Давлат шеригидан масъул шахслар
Мурожаат учун веб-сайт: eco.gov.uz
Бириктирилган ходим: М. Хурсанов, Ф. Бабакулов
тел: 71 207-07-70 (1072#), 99 845-97-04, 98 128-97-22, 71 268-34-48