Қашқадарё вилоятининг тоғли ҳудудига экспедиция
07.
08. 2020
17:18
5595
Янгиликлар

Давлат экология қўмитаси ўсимлик ва ҳайвонот дунёси соҳасидаги илмий ходимлар ҳамда ОАВ вакилларидан иборат гуруҳ учун Қашқадарё вилоятининг тоғли ҳудудларига экспедиция ташкил этди. Мазкур экспедиция Ҳисор давлат қўриқхонасининг Ғилон бўлимимдан бошланиб 2020 йил 13 августга қадар давом этади.

Эслатиб ўтамиз, Ҳисор давлат қўриқхонаси Ўзбекистоннинг жанубий-шарқий қисмида, Қашқадарё вилоятининг Шахрисабз, Яккабоғ ва Қамаши туманлари ҳудудида, Ҳисор тоғ тизмасининг ғарбий ёнбағирларида, денгиз сатҳидан 1750 м дай 4421 м гача баландликда жойлашган бўлиб, Ғилон, Танхздарё, Мираки ва Қизилсув бўлимларига бўлинган.

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Фойдали манбалар