Тошкент вилоятининг маъмурий марказида дарахт кесилиш ҳолати аниқланди ва ҳужжатлар прокуратура органларига юборилди
15.
07. 2020
10:57
6080
Янгиликлар

Тошкент вилоятининг маъмурий марказида дарахт кесилиш ҳолати аниқланди ва ҳужжатлар прокуратура органларига юборилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2030 йилгача бўлган даврда Ўзбекистон Республикасининг атроф-муҳитни муҳофаза қилиш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида» 2019 йил 30 октябрдаги фармонига биноан давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталар қимматбаҳо навларининг кесилишига 2019 йил 1 ноябрдан 2020 йил 31 декабргача мораторий жорий этилган ....

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2030 йилгача бўлган даврда Ўзбекистон Республикасининг атроф-муҳитни муҳофаза қилиш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида» 2019 йил 30 октябрдаги фармонига биноан давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталар қимматбаҳо навларининг кесилишига 2019 йил 1 ноябрдан 2020 йил 31 декабргача мораторий жорий этилган. Шунга қарамай жойларда ноқонуний дарахт кесилиш ҳолатлари содир бўлмоқда.

Жорий йилнинг 6 июль куни Тошкент вилояти экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси давлат инспекторлари томонидан олиб борилган тезкор рейд давомида Тошкент вилояти Нурафшон шаҳри «Қорасув» МФЙ, Тошкент йўли кўчаси, 4Р–2 автомобиль йўлининг Тўйтепа текстил фабрикасигача бўлган масофада жойлашган жами 37 туп ҳар хил турдаги манзарали дарахтлар кесилганлик ҳолати аниқланган.

Аниқланган ҳолат бўйича Ўзбекистон Республикаси «Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги қонунининг 37, 45–моддалари талаблари бузилган, йўл қўйилган ҳолат бўйича ўсимлик дунёсига 1 102 400 500 (бир миллиард бир юз икки миллион тўрт юз минг беш юз) сўмлик зарар етказилган.

Мазкур ҳолат юзасидан қонунбузарларга нисбатан қонуний чора кўриш ҳамда етказилган зарарни ундириш мақсадида тўпланган ҳужжатлар прокуратура органларига юборилди.

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Фойдали манбалар