Ургутда 39 110 та юз ёшдан ошган дарахт рўйхатга олинди
14.
07. 2020
11:19
7152
Янгиликлар

Самарқанд вилояти экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси назорат инспекторлари томонидан бугунги кунга қадар 1 миллион 57 минг 14 туп дарахт ва буталар хатловдан ўтказилган.

Масалан, биргина Ургут туманида 39 110 та юз ёшдан катта бўлган дарахт ва буталар хатловдан ўтказилиб, шакллантирилган электрон базага киритилган.

Бундан ташқари, 2020 йилнинг ўтган даври мобайнида вилоят ҳудудида 100 ёшдан ошган 3 туп арча, 29 туп тут, 1 туп боабаб, 1 туп дўлана, 3 туп қайрағоч, 18 туп эман, 9 туп ёнғоқ, 1 туп шумтол ва 153 туп чинор дарахтлари аниқланган бўлиб, булар жами 246 туп дарахтни ташкил этади.

Айни пайтда ушбу дарахтларга «Давлат табиат ёдгорлиги» мақоми бериш учун барча туман ва шаҳар ҳокимликларига махсус хат орқали таклифлар киритилган. Ҳозирда мазкур таклифлар асосида Булунғур, Паст Дарғом, Ургут, Қўшработ тумани ҳокимликлари қарорлари билан ушбу туманлар ҳудудидаги 100 ёшдан ошган дарахтларга «Давлат табиат ёдгорлиги» мақоми берилган.

Шерали ИСКАНДАРОВ

Манба: http://zarnews.uz/jko

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Фойдали манбалар