Фотофакт. Ўзбекистоннинг энг баланд нуқтаси қаердалигини биласизми?
08.
07. 2020
14:39
6011
Янгиликлар

Қашқадарё вилоятидаги Ҳисор тоғ тизмалари – табиатнинг сўлим ва хушманзара масканларидан бири.

Ушбу тоғ тизмасининг бутун ҳудуди ягона массив сифатида шарқдан ғарбга 37, шимолдан жанубга эса 90 километрга чўзилган. Чўққиларининг баландлиги 2500 метрдан 4421 метргача. Хусусан, Ҳазратсултон тоғи 4266, Хўжа-киршавор 4303, Тўртқўйлик 4366, Биби-Ўлмас 4349 метрни ташкил этади. Ўзбекистоннинг энг баланд нуқтаси ҳам Ҳисор давлат қўриқхонасининг Тўртқўйлик тоғидаги, денгиз сатҳидан 4421 метр баландликда жойлашган номсиз чўққидир.

Тоғ тизмасидан мовий сувли тоғ кўлларига қуйилиб оқадиган дарёлар бошланади. Айнан Ҳисор кенгликларининг тор дараларида дарё сувлари очиб қўйган ер қобиғини кўриш мавжуд бўлган дунёнинг 4 геологик қўриқхоналаридан бири жойлашган. Тоғ кенгликларида албатта ғорлар ҳам мавжуд. Уларнинг баъзиларида қадимги одамларнинг излари, сон-саноқсиз масканлари ва қояга ўйилган тасвирлар топилган.
 

 

 

Жамшид НОРҚОБИЛОВ (сурат), ЎзА

Манба: http://uza.uz/oz/photo/zbekistonning-eng-baland-....

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Фойдали манбалар