Ёшлар учун имкониятлар яратилмоқда
30.
06. 2020
19:44
5809
Янгиликлар

30 июньЎзбекистонда Ёшлар куни сифатида нишонланаётганига ҳали кўп бўлмади. Аммо шу ўтган вақт оралиғида мамлакатимизда барча соҳаларда ёшларнинг ҳар томонлама фаол эканликларини кўриш мумкин.

Халқимиз орасида етишиб чиқаётган интелектуал жиҳатдан етук, жисмонан ва маънан баркамол ёш авлод вакилларининг борлиги бу фикримизни исботлайди. Кези келганда айтиш жоизки, Жиззах вилоят Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси тизимида ҳам 50 дан ошиқ ёш кадрлар самарали меҳнат қилиб келмоқда.

Бошқарма қошидаги Ёшлар Иттифоқи етакчиси бошчилигида меҳнат самарадорлигини ошириш, уларнинг бўш вақтларни унумли ўтказиш, вилоят ҳудудида экологик тизимни яхшилаш, айниқса, ёш авлоднинг экологик билим ва савиясини ўстириш борасида чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилган.

Короновирус пандемиияси даврига қадар ёшлар иштирокида таълим муассаларида экологик таълимни ривожлантириш, фауна ва флора турларини муҳофаза қилиш ва уларни кўпайтириш, чиқиндилар билан ишлаш бўйича давлат қўмитаси билан биргаликда турли акциялар амалга оширилди.

Бир сўз билан айтганда, тизимда ёшларни маънавий жиҳатдан қўллаб қувватлаш, уларнинг қирраларини намоён қилиш,ҳам жисмонан ҳам маънан етук бўлишлари учун учун барча шароитлар яратилмоқда.


 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Фойдали манбалар