Самарқанд тумани «Шўрбоий» маҳалласи. Муносабат.
27.
06. 2020
17:33
5746
Янгиликлар

Яқинда ижтимоий тармоқларда тарқалган Самарқанд тумани «Шўрбоий» маҳалла фуқароси Д.С. томонидан маҳалла ҳудудидан оқиб ўтувчи «ариқдан оқаётган қон. Аммо бунга ҳеч қайси мутасадди ташкилот жиддий чора кўрмаяпти» дея қилган мурожаати эълон қилинган эди.

Мазкур ҳолатга ойдинлик киритиш мақсадида, Самарқанд вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ва туман инспекциясининг назорат инспекторлари томонидан суриштирув ўрганиш ишлари олиб борилди.

Кузатишлар давомида ҳақиқатда ҳам Самарқанд тумани «Шўрбоий» маҳалласида яшовчи фуқаро Б.Қ. ўз хонадонида 10та қорамол боқаётганлиги, аммо маҳаллага бадбўй ҳид ва ариққа қон оқизиш ҳолати каби муаммоларни бартараф этганлиги аниқланди. Айни пайтда туман ветеринария хизмати томонидан қўйилган талабларга асосан, фуқаро Б.Қ. томонидан тумандаги мавжуд марказий кушхонада молларни сўйиш ишлари ташкил қилинган.

Якка тартибдаги тадбиркор Б.Қ.га чиқиндиларни ўз вақтида олиб чиқиши ва омборхонада ўз вақтида дизенфекция ишларини олиб бориши лозимлиги тушунтирилди. Шунимнгдек, Б.Қ.га келгусиди артофга ва табиатга зарар етказишга мойил бўлган ишлар токрорланадиган бўлса, қонун талаблари асосида чора кўрилиши ҳақида огоҳлантирилди.

Эслатиб ўтамиз: ушбу ижтимоий тармоқларда тарқалган видио лавҳа бундан бир неча ой олдин тасвирга олинган бўлиб, ушбу ҳолат тегишли ташкилотлар томонидан ўрганилган ва бартараф этилган.

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Фойдали манбалар