Микрогрант лойиҳаларини молиялаштириш дастурига аризалар қабули бошланди
16.
06. 2020
19:22
6813
Янгиликлар

БМТ Тараққиёт Дастури / Глобал Экологик Жамғармаси ва Ўзбекистон Республикаси ўртасидаги «Глобал аҳамиятга эга бўлган биохилмахилликни муҳофаза қилиш мақсадида муҳим тоғли ҳудудларда ўрмонлардан ва табиат ресурсларидан барқарор фойдаланиш ва бошқариш» ҳамкорлик лойиҳаси қор қоплонининг Угом-Чотқол ва Хиссор ландшафтларининг* қуйидаги худудларда яшовчи ва фаолият кўрсатувчи шахсларни Микрогрантлар Дастурида иштирок этишга таклиф этади:

1. Тошкент вилояти:

а) Бўстонлиқ тумани: Пскем, Чакак, Теке-ёнғоқ, Испай, Тепар қишлоқлари;

б) Паркент тумани: Невич, Санганак, Қумушкон, Заркент, Қизилтоғ қишлоқлари;

в) Оҳангарон тумани: Четсув, Кўксарой ва Эртош қишлоқлари.

2. Қашқадарё вилояти:

а) Шаҳрисабз тумани: Хитой, Сарчашма, Хисорак, Сувтушар, Кул, Сайёд, Aммогон, Гелан, Тамсуш, Боскоп, Хуммон, Вардон, Олмаота, Чукур, Коратут, Камар қишлоқлари;

б) Яккабоғ тумани: Татар, Зангмас, Вори қишлоқлари;

в) Деҳқонобод тумани - Полвонсой, Дўконхона қишлоқлари.

Қабул қилинадиган талабномалар юқори тоғ табиий ўрмон ва яйловларга меъёридан кўп фойдаланишни камайтириш мақсадида яйловларни тиклаш, ўрмончилик ва барқарор чорвачиликни ривожлантириш, ҳамда табиатдан оқилона фойдаланишга қаратилган бўлишлари лозим.
 

Лойиҳа талабномасини тайёрлаш учун www.eco.gov.uz сайтида қуйидаги ҳужжатларни юклаб олиш зарур:

Лойиҳа талабномаси ҳақида қисқача маълумот;

Молиялаштиришни олиш учун талабнома шакли;

Бошқа зарурий ҳужжатлар рўйхати.

Тўлдирилган маълумотларни 2020 йил 1 июндан 1 июлдан biodiversity.uzmicrogrants@undp.org электрон манзилга ёки +99893 501 68 08 номерли телеграмм месенжерга юборилади.

Талабномани қабул қилиш шартлари ва талаблари билан Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш Давлат қўмитасининг www.eco.gov.uz сайтида танишиш ёки +99893 501 68 08 телефон рақамига мурожаат қилиш орқали билишингиз мукин.


*Қор қоплонининг Угом-Чотқол ландшафти худудларига Тошкент вилояти, Хиссор ландшафтига Қашқадарё ва Сурҳондарё вилоятларининг тоғли ҳудудлари қарайди.

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Фойдали манбалар