5-ноябр.Бутунжаҳон сунамидан огоҳ бўлиш куни
15.
01. 2019
15:11
11568
Тадбирлар

       Бутунжаҳон сунамидан огоҳ бўлиш куни Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бош Ассамблеяси (А / РЕС / 70/203) қарорига биноан 2015-йил декабр ойида Япония вакиллари ташаббуси билан ташкил этилган. Сейсмик минтақада жойлашган бу мамлакат, сунами оқибатларини бартараф этиш ва олдини олиш борасида салмоқли тажриба тўплаган.

     Шу кунни ташкил этишда БМТ бир қанча мақсадларни кўзлаган. Улардан бири фуқаролар ва ҳукумат вакилларининг сунамига ўхшаш табиий офат хусусияти ҳақида хабардорлигини оширишдир. Иккинчиси эса табиий офатнинг мумкин бўлган таҳликали ва фожиали оқибатларини бартараф этиш учун амалий қадамларни ишлаб чиқишдир. Табиий офатлар хавфини камайтириш бўйича келишувга алоқадор ушбу йўналиш 2005-йилда БМТнинг 2004-йилдаги даҳшатли сунамидан кейин фаол ривожлана бошлади.

Фойдали манбалар