Зангиотада кезилган дарахтлар юзасидан ахборот
04.
06. 2020
13:36
7801
Янгиликлар

Ижтимоий тармоқларда тарқалган дарахт кесилиши билан боғлиқ видео ахборот юзасидан Давлат экология қўмитаси ходимлари ўрганиш ўтказди.

Ўрганиш давомида Тошкент вилояти экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Зангиота тумани «Файз» МФЙ ҳудудида қуриган икки туп чинор дарахтларини кесишга ҳамда 60 туп чинор дарахтларини санитар буташга хулоса бергани аниқланди. Фақат санитар буташга хулоса берилганига қарамасдан, фуқаро А.Й. томонидан 7 туп чинор дарахтининг тепа қисмидан кесилганлиги аниқланди.

Ушбу ҳолат Ўзбекистон Республикаси «Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги қонунининг 37-моддаси талаби бузилганлиги сабабли Ўзбекистон Республикаси «Маъмурий жавобгарлик тўғрисида»ги кодексининг 79-моддаси 1-қисми билан маъмурий иш қўзғатилди.

Бундан ташқари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 20 октябрдаги 290-сонли қарорига асосан 468 300 сўм миқдорда табиатга етказилган зарар ҳисобланди.
 

 

 

Давлат экология қўмитаси
Ахборот хизмати

 


 

Фойдали манбалар