Сурхондарё вилояти: 35 туп қарағай кесган қонунбузарга 165 577 500 сўм жарима белгиланди
27.
05. 2020
17:32
5583
Эконадзор

Республикада ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталар қимматбаҳо навларининг кесилишига мораторий жорий қилинишига, профилактика тадбирларининг олиб борилишига қарамасдан ҳудудларда дарахтларнинг ноқонуний кесилиш холатлари давом этмоқда.

Сурхондарё вилояти Шеробод туман «Боғиобод» маҳалласида яшовчи фуқаро Нормўминов И. томонидан маҳалла fҳудудидаги болалар уйингоҳи ёнида собиқ ширкат хўжалиги даврида экилган кўп йиллик жами 35 туп қарағай (сосна),арча дарахтлари автосервис қуриш мақсадида кесиб ташлаган.

Фуқарога нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 79-моддаси 1-қисми билан 1 115 000 жарима белгиланди, ўсимлик дунёсига 164 462 500 сўм зарар етказилган.

Ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига тақдим этиш учун тайёрланмоқда.
 

 

 

 

Давлат экология қўмитаси
Ахборот хизмати

 


 

Фойдали манбалар