Хоразм вилояти: Тўрт дона балиқ – 17 миллион 840 минг сўм
19.
05. 2020
13:39
6113
Эконадзор

Давлат экология қўмитаси томонидан Амударёда жорий йил 12 мартдан 31 майгача балиқларни саноат мақсадида овлашга тақиқ ўрнатилди. Шунингдек, май ойи – “Браконьерликка қарши кураш ойи” деб эълон қилинди.

Хоразм вилояти экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Биохилмахиллик ва муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар масалалари бўлими давлат инспекторлари томонидан олиб борилаётган назорат тадбирлари давомида Ҳазорасп тумани Тошсақа блок постида велосипедда ҳаракатланиб келаётган фуқаро У. Х. ёнида 4 дона Ўзбекистон Республикаси “Қизил китоби“га киритилган “Орол сўзан“ балиғи борлиги аниқланди.

Фуқаро ушбу балиқларни Амударёдан ноқонуний равишда овланганлигини билдирганлиги сабабли, суриштирув тергов ишларини қонуний тартибда олиб бориш учун ҳужжатлар тегишли тартибда Ҳазорасп туман ички ишлар бўлимига ўтказилди.
 


Балиқларни ноқонуний овланиши натижасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 20 октябрдаги 290-сонли қарорининг “Ҳайвонот дунёси объектларидан фойдаланиш ва ҳайвонот дунёси объектларидан фойдаланиш соҳасида рухсат бериш тартиб — тамойилларидан ўтиш тартиби тўғрисида“ги Низомининг 14-иловасига асосан табиатга етказилган зарар миқдори 17 миллион 840 минг сўмни ташкил қилади.

Браконьерликка қарши кураш ойлиги давом этмоқда.

Аҳмаджон ШОКИРОВ, ЎзА

Манба: http://uza.uz/oz/society/t-rt-dona-bali-17-million-840-ming-s-m-15-05-2020

 

 

Давлат экология қўмитаси
Ахборот хизмати

 


 

Фойдали манбалар