21-март Халқаро Ўрмонлар куни
15.
01. 2019
14:21
10907
Тадбирлар

        21-март 1971-йили ташкил этилган ва ҳалигача ҳар йили бутун жаҳонда Халқаро ўрмонлар куни ёки Умумжаҳон ўрмонларни ҳимоя қилиш куни нишонланиб келинади. Ушбу кунни ташкиллаштириш ташаббускори 1971-йилда 23-Бош Ассамблеяда эвропа қишлоқ хўжалиги Конфедератсияси сўзга чиқиши бўлди ва бу ғоя БМТнинг Жаҳон озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) томонидан қўллаб-қувватланди.

         Бундан ташқари, дастлаб бу кунни Жанубий ярим шарда кузги тенг кунликда ва Шимолий ярим шарда баҳорги тенг кунликда нишонлаш қабул қилинган(бу одат бўйича, баҳорнинг биринчи куни деб ҳисобланган ва янги ҳаётнинг рамзи ва янги ҳайот бошланишидир).

         2012-йилда БМТнинг Бош Ассамблеяси 2012-йил 21-декабрдаги № 67/200-сонли қарорида ҳар йили 21-март куни Халқаро ўрмонлар кунини нишонлаш учун жамоатчиликни ўрмонларни сақлаб қолиш муҳимлиги ва уларнинг аҳамиятлилиги ҳақида хабардор қилиш учун имконият сифатида қабул қилди. Ва ҳар йили, куннинг фаолияти муайян мавзуга бағишланган бўлади.

         Ўрмон ва унинг бойлигини сақлаб қолиш масаласи бугунги кунда дунёнинг барча мамлакатлари учун энг муҳим экологик муаммолар қаторида. Сўнгги йилларда Ернинг ўрмонларнинг йўқолиб кетиши билан боғлиқ тендентсиялар нафақат экологлар орасида, балки бутун халқаро ҳамжамиятларда ташвиш уйғотди.

Фойдали манбалар