Наманган вилояти: Косонсойда ёппасига олти киши жаримага тортилди
01.
05. 2020
11:37
6123
Эконадзор

Наманган вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Косонсой туман инспекция ходимлари томонидан мунтазам рейдлар ўтказилиб келинмоқда. Рейдлар давомида ҳуқуқбузарликни бартараф этиш ишлари изчиллик билан давом эттирилмоқда.

Жумладан, Косонсой тумани инспекторлари томонидан ўтказилган тезкор рейд давомида «Сой бўйи», «Гурмирон», «Такаранг», «Чорбоғ» маҳалла фуқаролар йиғинларида бир қатор қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди. Унда 6 нафар фуқаро турли хилдаги маиший чиқиндиларни белгиланмаган жойга ташлаётган пайтда тўхтатиб қолинди.

Ҳуқуқбузарларга нисбатан МЖтКнинг 91-моддаси 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, жарима қўлланилди.

Азиз юртдошлар! Санитар тозалаш хизмати ходимлари меҳнатининг қадрига етайлик! Зеро, улар қатъий карантин вақтида тиббиёт, ички ишлар ва миллий гвардия ходимлари билан бир қаторда туну кун меҳнат қилмоқдалар!

 

 

Давлат экология қўмитаси
Ахборот хизмати

 


 

 

 

Фойдали манбалар