Самарқанд: Мурожаат ўз ечимини топди!
29.
04. 2020
18:36
6330
Эконадзор

Ижтимоий тармоқларга Самарқанд шаҳар «Шукрона» маҳалласи 8-уй олдида кечаси кесилаётган дарахт тўғрисида хабар жойлаштирилди.

Мазкур мурожаат юзасидан Самарқанд вилояти экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси инспекторлари масалани жойида ўрганиб чиқдилар.

Ўрганиш якуни бўйича ширкат ишчиси А. Б. томонидан 1 туп терак дарахтини (шамшод) авария ҳолатида бўлганлиги баён этиб, ўз навбатида тегишли ташкилотларга мурожаат этмасдан ўзбошимчалик билан кесиб ташлаганлиги учун унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 79-моддаси 1-қисми билан маъмурий баённомма тузилиб 1 115 000 сўм жарима қўлланилди.

 

 

Давлат экология қўмитаси
Ахборот хизмати

 


Фойдали манбалар