Ҳисор давлат қўриқхона: ёввойи жониворларнинг кузги ҳисоби
22.
11. 2019
19:47
7763
Янгиликлар

2019 йилнинг 11-16 ноябрь кунлари умумий майдони 80 986,1 га эга бўлган Ҳисор давлат қўриқхонаси ҳудудида ҳайвонларни кузги ҳисобдан ўтказиш тадбирлари амалга оширилди. 

Тадбир қўриқхонанинг 4 та асосий бўлимлари,  яъни Қизилсув, Танхаздарё,  Мираки, Ғилон участкаларида бўлиб ўтди. Тадбирда 60 яқин ходимлар иштирок этди. Ҳар бир бўлимга назоратчи ходим масъул бўлиб, уларга ходимлар бириктирилиб маршрутлар белгилаб берилди. Ҳайвонларни ҳисобдан ўтказиш тартиби уларнинг излари, қурган инлари, қолдирган ахлатлари ва бошқа хусусиятлар асосида, бундан ташқари фото, видео тасвирлар ҳамда узоқни яқинлаштирувчи қурилмалар орқали ҳисобга олиш амалга оширилди. 

Қўриқхона асосан тоғли ҳудуддан иборат эканли сабабли бўлимлар бўйича бириктирилган ходимлар ўзларига тегишли бўлган махсус отлар орқали ҳайвонларни ҳисобдан ўтказишди.

Айни вақтда йиғилган маълумотлар умумлаштирилмоқда. Якунлари бўйича қўшимча равишда ахборот тақдим этилади.
 


 

Қизилсув бўлими



Давлат экология қўмитаси
Ахборот хизмати

 


 

Фойдали манбалар