
Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси Falcon Hunting Solutions компанияси ҳамда Ўзбекистон ландшафт санъати ассоциацияси билан ҳамкорликда 2019 йил 16 ноябрь куни Тошкент шаҳрининг Юнусобод тумани Олой бозори ҳудудида дарахт кўчатларини экиш бўйича экологик акция ташкил этилди.
Мазкур акцияда 60 дан ортиқ волонтерлар иштирок этиб, унда 100 кўчат, шу жумладан чинор, акация ҳамда япон сафораси экилди.
Мақсад – аҳоли кенг қатлами, шу жумладан, ҳукумат, нодавлат нотижорат ташкилотлари, хусусий корхоналарнинг эътиборини атроф табиий муҳитга масалаларига қаратиш, барчани бир мақсад сари, яъни мамлакатимизни ободонлаштириш, эстетик қиёфасини яхшилаш бўйича саъй-ҳаракатларии бирлаштириш ҳисобланади.
|
|
|
|
|
|
|
Давлат экология қўмитаси
Ахборот хизмати