Тошкентда меҳмонхона хизматларини экосертификациялаш масалалари муҳокама қилинди
27.
03. 2023
21:30
4168
Янгиликлар

Меҳмонхона хизматларини экосертификациялашга доир халқаро конференция бўлиб ўтди
Бугун пойтахтимиздаги  «ИнтерCонтинентал Ҳотел» меҳмонхонасида шу мавзудаги халқаро конференция бўлиб ўтди.
Конференциянинг тантанали очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Табиат ресурслари вазири Азиз Абдухакимов кириш сўзи билан очиб, бугунги кунда туристик секторда яшил технологияларни қўллаш ва улардан фаол фойдаланишнинг муҳимлигини таъкидлаб ўтди.
Халқаро конференцияда Европа Иттифоқининг Ўзбекистон Республикасидаги элчиси Шарлотта Адриан хоним иштирок этди.

Ушбу халқаро конференция Европа Иттифоқи (ЕИ) томонидан молиялаштириладиган «Сwитч Ациа» дастури, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Табиат ресурсларининг кўмагида «Марказий Осиёда барқарор туризм учун модель: салоҳиятни яратиш, хабардорликни ошириш, технологияларни жорий этиш» (МОСТ) лойиҳаси доирасида ташкил этилди.

«Бугунги кунда экологик барқарорлик рақобатбардошликнинг муҳим омили бўлиб бормоқда. Экологик хабардорликни ошириш, халқаро стандартларни жорий этиш, самарали экологик технологияларни қўллаш мамлакатда туристик тармоқни янада ривожлантиришнинг муҳим таркибий қисми ҳисобланади. Ўзбекистон Президенти Ш.М.Мирзиёев 2020 йил 28-центябрдаги йиғилишда таъкидлаб ўтганидек, маҳсулотнинг сифати ва рақобатбардошлигини ошириш учун миллий стандартларни халқаро талабларга мувофиқ даражага келтириш ва уларни корхоналарда жорий этиш муҳимдир. Агар маҳсулот халқаро стандартга мувофиқ бўлмаса, у ҳеч қачон рақобатбардош бўла олмайди», - деди Азиз Абдухакимов.

Ўз навбатида, Европа Иттифоқининг Ўзбекистон Республикасидаги элчиси ўз нутқида Ўзбекистоннинг «яшил» иқтисодиёт бўйича миллий дастурининг муҳимлиги ва Европа Иттифоқининг барқарор «яшил» ривожланиш йўлида Ўзбекистон билан ҳамкорликда ишлашга тайёрлигини таъкидлади.

ЕИ Ўзбекистоннинг яшил иқтисодиёт бўйича миллий дастури қабул қилинишини ва 2030 йилгача «яшил» ривожланишни қўллаб-қувватлайди. Узоқ истиқболга мўлжалланган ушбу ҳужжат иссиқхона газлари чиқарилишини қисқартириш, қайта тикланувчи энергиядан фойдаланишни кенгайтириш ва ресурслардан фойдаланиш самарадорлигини оширишга йўналтирилган.

Ушбу мақсадларни муваффақиятли амалга ошириш учун ЕИ инклюзив, ўзаро мос ва барқарор ўсиш моделини яратиш ҳамда барқарор яшил ривожланишга интилиш устида Ўзбекистон билан ўзаро ҳамкорликда бирга ишлашга тайёрлигини яна бир бор тасдиқлайди.

Маълумот учун: МОСТ лойиҳасининг умумий мақсади - Ўзбекистон, Тожикистон ва Қозоғистонда барқарор туризмнинг янги ва мақбул структураланган моделини илгари суришдир.

Лойиҳанинг аниқ мақсадлари: Ўзбекистон, Тожикистон ва Қозоғистондаги сайёҳлик ташкилотларини барқарор ишлаб чиқариш ва истеъмол - УПП амалиётини жорий этишда ахборот-коммуникация технологиялари (АКТ) бўйича тегишли билим ва воситаларни тақдим этиш орқали қўллаб-қувватлаш, барқарор туризмни ривожлантириш, бу ҳақдаги хабардорликни ошириш ва истеъмолчиларнинг барқарор истеъмол тўғрисидаги хабардорлигини оширишга ёрдам берадиган сиёсатни режалаштириш ва амалга оширишда минтақавий ва маҳаллий ҳокимият органларини қўллаб-қувватлаш, давлат органлари, кичик ва ўрта корхоналар (МСП) ҳамда барқарор ишлаб чиқариш ва истеъмол - УПП бўйича якуний фойдаланувчилар ўртасида мулоқотни кучайтириш ҳисобланади.

Табиат ресурслари вазирлиги ахборот хизмати

Фойдали манбалар