9 декабрь - Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни
03.
02. 2023
11:41
1855
Korrupsiyaga qarshi olib borilayotgan amaliy tadbirlar

Сирдарё вилояти  Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасида "9 декабрь - Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни" муносабати билан семинар бўлиб ўтди.

Семинарда Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг Коррупцияга қарши курашиш ва комплаенс назорат бўлим бошлиғи Б.Урунов  ҳамда бошқарманинг барча ходимлари, шунингдек туман ва шаҳар бўлим инспекторлари ZOOM платформаси орқали иштирок этишди.

Тадбир давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг  2019 йил

27 майдаги “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5729-сон Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмита раисининг 2022 йил 28 сентябрдаги  “Коррупцияга қарши курашишга қаратилган ички ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги 450-сонли буйруғларининг мазмун-моҳияти юзасидан тўлиқ тушунтириб ўтилди.

Тадбирда мавзуга оид буклет ва кўргазмали плакатлар тарқатилди. Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.

Сирдарё вилояти Экология бошқармаси матбуот хизмати

Фойдали манбалар