Давлат экология қўмитасининг Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар бошқармаси бошлиғи Х.Шеримбетов ва Коррупцияга қарши курашиш ва комплаенс назорат бўлими бошлиғи Б.Урунов Қорақалпоғистон Республикасида хизмат сафарида бўлди.
03.
02. 2023
11:40
3289
Korrupsiyaga qarshi olib borilayotgan amaliy tadbirlar

Бош прокуратуранинг Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ туманини ривожлантиришга оид қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси мутахассислари иштирокида Қорақалпоғистон Республикаси Экология қўмитаси ва "Судочье-Акпетки" давлат буюртма қўриқхонасида "Ўзбекистон Республикасининг Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида"ги ва "Экологик назорат тўғрисида"ги Қонуни ҳамда соҳага оид бошқа қонун ҳужжатлари ижроси юзасидан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси томонидан берилган тақдимномага асос йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда тақдимномада қайд этилган камчиликларни бартараф этиш, қонун бузилиш ҳолатларини ўз вақтида бартараф этиш, чораларини кўриш ва чора-тадбирлар ишлаб чиқиш, соҳада коррупциявий ҳолатларни олдини олиш юзасидан профилактик тадбирлар ўтказиш, келгусида бундай камчиликларнинг такрорламаслик масалалари муҳокама қилинди.

Қорақалпоғистон Республикаси Экология қўмитасининг Матбуот хизмати

Фойдали манбалар