Тўқайзорда юрган буғулар
09.
12. 2022
15:16
3031
Янгиликлар

Бухоро буғуси (Cervus elaphus bactrianus) - жуфт туёқлилар туркумининг буғулар оиласига мансуб бўлган сут эмизувчи ҳайвонларнинг кенжа тури ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикасининг Қизил Китобига ва Табиатни муҳофаза қилиш халқаро иттифоқининг (ТМХИ) рўйхатига йўқ бўлиб кетаётган, локал тарқалган кенжа тур мақоми билан киритилган.

Буғулар ўсимликхўр ҳайвонлар бўлиб, 27 турдан ортиқ ўсимликлар билан озиқланиши қайд этилган.

Буғуларнинг асосий яшаш жойи дарахт ва бута ўсимликлари зич ўсган дарё бўйидаги қалин тўқайзорлар ҳисобланади.

Бухоро буғулари қиш ойларида буталар, ўтсимон ўсимликлар, ёввойи ҳолда ўсувчи дарахтларнинг новдалари билан озиқланади. “Зарафшон” миллий табиат боғида ҳам доимий муҳофаза қилинади.

Суратлар Давлат экология қўмитаси тасарруфидаги "Зарафшон" миллий боғи ҳудудида олинган.

Суратлар муаллифи: Н.Мармазинская 

Самарқанд вилояти Экология бошқармаси матбуот хизмати

Фойдали манбалар