
Жорий йилнинг 24 сентябрь куни Бухоро вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Жондор тумани инспекторлари томонидан экологик рейд тадбири ўтказилди. Рейд давомида туманнинг Навгади маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидан ўтувчи Бухоро марказий коллекторининг муҳофаза зонасида қатор фуқаролар томонидан ноқонуний равишда қум-шағал юклаб, ташиб кетаётган ваытда давлат инспекторлари томонидан тўхтатиб қолинди.
Ушбу ҳолат юзасидан қонунбузар фуқароларга нисбатан МЖтКнинг 70-моддасига асосан қонуний чора кўриш учун маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб, энг кам ойлик иш ҳақининг 10 баробари миқдорида жарима белгиланди ҳамда ундирилди.
Бухоро вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси
Ахборот хизмати