Женева шаҳрида Саноат аварияларининг трансчегаравий таъсири тўғрисидаги БМТ ЕИК конвенцияси томонларининг ўн иккинчи йиғилиши бўлиб ўтди
02.
12. 2022
10:01
2980
Янгиликлар

Женева шаҳрида Саноат аварияларининг трансчегаравий таъсири тўғрисидаги БМТ ЕИК конвенцияси томонларининг ўн иккинчи йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Давлат экология қўмитаси ҳузуридаги  Атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида ихтисослаштирилган аналитик назорат маркази директори Р.Файзиев ҳам иштирок этди.

Йиғилишнинг навбатдаги сессиясида Ўзбекистон ва Марказий Осиё ҳудудида ишлаб чиқариш чиқиндилари жойлашган ҳудудларнинг хавфсизлигини ошириш ва сувнинг тасодифий ифлосланишининг олдини олиш бўйича минтақавий лойиҳани амалга ошириш юзасидан  маълумот берилди.

Ушбу лойиҳа Ўзбекистон ва Марказий Осиёнинг бошқа мамлакатларининг  саноат хавфсизлиги ва сув ресурсларини бошқариш органлари, шунингдек  бошқа манфаатдор томонлар ва операторлар ўртасида идоралараро мувофиқлаштириш ва ҳамкорлик механизмларини такомиллаштиришга йўналтирилган. Лойиҳа доирасида ишлаб чиқариш чиқиндилари жойлашган ҳудудларнинг хавфсизлигини таъминлаш бўйича  тамойиллар, онлайн-инструментарийлар ва илғор амалиётларни қўллашда ёрдам кўрсатилмоқда. 

Алоҳида эътибор, ишлаб чиқариш чиқиндилари жойлашган ҳудудларнинг дарёлар ҳавзалари даражасида, айниқса Сирдарё ҳавзасида хавфсизликни ошириш бўйича Марказий Осиёнинг бошқа мамлакатлари билан тажриба алмашишга қаратилди.

Анжуман доирасида Конвенция Котибияти вакили К. Нечунаева  билан учрашув ўтказилиб, унда трансчегаравий ҳамкорликни янада такомиллаштириш бўйича грант лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш,  хусусан 2023 йилда  Марказий Осиё мамлакатлари иштирокида Ўзбекистонда идоралараро комиссия тузишда услубий ёрдам кўрсатиш  масалалари муҳокама қилинди. 

Конвенция котибияти грант маблағларини ажратиш имкониятининг мавжудлиги  ва бу борадаги мулоқотни давом эттиришга тайёрлигини билдирди.

Давлат экология қўмитаси матбуот хизмати

Фойдали манбалар