Тошкент Молия институтида “Янги Ўзбекистоннинг “яшил” иқтисодиётга ўтиш стратегиясини қўллаб-қувватлаш ва илмий асослашнинг ижтимоий-тарихий ва фалсафий йўналишлари” мавзусидаги Республика илмий-амалий конференцияси бўлиб ўтди.
25.
11. 2022
13:52
2914
Янгиликлар

Институтнинг “Ижтимоий фанлар” кафедраси томонидан ташкил этилган конференциянинг ялпи мажлисида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасининг экологик барқарорликни таъминлашдаги аҳамияти”, “Тарихий манбалар ва илмий тадқиқотларда экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари”, “Яшил иқтисодиётни самарасини оширишнинг экологик асослари” каби мавзуларда маърузалар тингланди.

Давлат экология қўмитаси ҳузуридаги Атроф-муҳит ва табиатни муҳофаза қилиш илмий тадқиқот институти мутахассислари ҳам иштирок этган ушбу конференция ўз ишини тўртта йўналишда шўъбаларда давом эттирди. Унда етакчи олимлар ва мутахассислар томонидан анжуман кун тартибидан ўрин олган масалалар илмий жиҳатдан таҳлил этилиб, иштирокчилар эътиборига ҳавола қилинди.

Давлат экология қўмитаси матбуот хизмати

Фойдали манбалар