Қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда қабул қилинди
01.
11. 2022
12:35
4102
Янгиликлар

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 2022 йил 1 ноябрь куни бўлиб ўтган ялпи мажлисида “Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 
43-моддасига ўзгартишлар ва қўшимча киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда моддама-модда кўриб чиқилди.

Депутатларнинг айтишича, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши ёввойи ҳайвонларни сақлаш, уларни табиий муҳитга чиқариб юбориш, улардан жамоат жойларида фойдаланиш билан боғлиқ ҳолларда аҳолининг ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилишга хизмат қилади

Қизғин баҳс-мунозаралардан сўнг қонун лойиҳаси халқ вакиллари томонидан қабул қилинди

 Эслатиб ўтамиз, Давлат экология қўмитаси томонидан ишлаб чиқилган ушбу  қонун лойиҳасида ёввойи ҳайвонларни аҳоли турар жойларида сақлашда фуқаролар ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилиш, улар билан боғлиқ нохуш ҳолатларнинг олдини олиш, қонунчилик ҳужжатлари ўртасидаги тафовутларни бартараф этиш, соҳадаги рухсат бериш тартиб-таомилларини самарали тартибга солиш масалалари кўзда тутилган

Фойдали манбалар