ДИҚҚАТ ЭЪЛОН! Сирдарё вилоятининг Боёвут, Гулистон, Мирзаобод, Оқолтин, Сардоба, Сайхунобод, Сирдарё, Ховос туманлари ва Гулистон, Ширин, Янгиер шаҳарлари
20.
10. 2022
18:30
3850
Тендер

Ҳурматли тадбиркорлар ва ишбилармонлар!

Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси Сирдарё вилоятининг Боёвут, Гулистон, Мирзаобод, Оқолтин, Сардоба, Сайхунобод, Сирдарё, Ховос туманлари ва Гулистон, Ширин, Янгиер шаҳарларида (битта лот) маиший чиқиндиларни тўплаш, ташиш, саралаш ва қайта ишлаш хизматларини давлат-хусусий шериклик асосида амалга ошириш лойиҳаси юзасидан қизиқиш билдириш учун эълон.

Маиший чиқиндиларни тўплаш, олиб чиқиб кетиш, саралаш ва қайта ишлаш кластер хизматларини Давлат-хусусий шериклик асосида бошқариш юзасидан лойиҳа концепцияси тасдиқланди.

Ўзбекистон Республикасининг “Давлат-хусусий шериклик тўғрисида”ги қонунига мувофиқ тасдиқланган давлат-хусусий шериклик лойиҳаси концепциясини потенциал давлат шериги (Ўзбекистон Республикаси Экология
ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси) ҳамда ваколатли давлат органи (Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги) томонидан маълум қилиш мақсадида ўзининг расмий веб-сайтида қирқ беш календарь кун муддатда эълонга жойлаштирилди.

  1. Қизиқиш билдирш учун сўров формаси;
  2. Лойиҳа концепцияси;
  3. Лойиҳа ҳақида маълумот;

Тендерда иштирок этиш истаги бўлган томонлар ўзларининг қизиқиш учун сўровларини 2022 йил 5 декабрь куни, Тошкент вақти билан соат 18:00 га қадар Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасига топширишлари лозим.

Қизиқиш билдириш учун тасдиқланган сўров формаси ва ҳужжатлар (ҳисоботлар) тўлиқ ҳамда ўз вақтида тақдим қилинмаган тақдирда берилган таклифлар рад этилади.

Масъул xодим: Ж. Жалилов

E-mail: info@uznature.uz

Қуйидаги манзил бўйича кўрсатилган алоқа воситалари орқали батафсил маълумот олишингиз мумкин.

100043, Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Бунёдкор шоҳ кўчаси, 7а уй,
телефонлар: (71) 207-07-70 (1072# 5003
#); (93) 501-19-00; (99) 016-17-56.

 

Фойдали манбалар