Лойиҳа истиқболлари муҳокама қилинди
29.
09. 2022
20:14
3014
Янгиликлар

Давлат экология қўмитасида Корея Республикасининг “Sejin G&E Со., Ltd.” компанияси томонидан амалга оширилаётган “Тошкент вилоятининг “Оҳангарон” ва “Майдонтол” маиший чиқиндилар полигонларида ҳосил бўладиган чиқинди газини қайта ишлаш ҳисобига электр энергияси ишлаб чиқариш” лойиҳасига бағишланган тадбир ташкил этилди.

Қўмита раиси Н. Обломурадов иштирок этган ушбу тадбирда компания вакиллари мазкур лойиҳанинг аҳамиятини, истиқболли жиҳатларини тақдимотлар орқали кўрсатиб беришди.

 Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, лойиҳа доирасида “Sejin G&E Со., Ltd.” компанияси иштирокида 55 млн. АҚШ доллари миқдоридаги тўғридан-тўғри инвестиция маблағлари ҳисобига Тошкент вилоятининг “Оҳангарон” (Оҳангарон тумани) ва “Майдонтол” (Паркент тумани) маиший чиқиндилар полигонида ҳосил бўладиган чиқинди газидан (метандан) умумий ишлаб чиқариш қуввати камида 16 МВт бўлган электр энергияси ишлаб чиқарадиган 12 та янги замонавий генераторлар ва ёрдамчи ускуналар ўрнатиш кўзда тутилган.

Учрашув давомида лойиҳани амалга ошириш билан боғлиқ ташкилий масалалар муҳокама қилинди ва келгусида ҳамкорликни кенгайтириш имкониятлари кўриб чиқилди.

Давлат экология қўмитаси Матбуот хизмати

Фойдали манбалар