Бугун Давлат экология қўмитасида “Мустақиллик – энг улуғ ва энг азиз неъмат” мавзусида навбатдаги маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.
15.
09. 2022
19:57
2213
Ma’naviyat va ma’rifat

  Гибрид форматда ташкил этилган тадбирда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг Халқаро алоқалар бўлими бошлиғи, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Рустам Мусурмон иштирок этиб, она табиатни асраш барчамизнинг инсонийлик бурчимиз эканлиги ҳақида сўз юритди.

Табиат гўзалликлари ҳар бир инсонга чексиз завқ улашишини, бу айниқса, ижодкорларда бошқача кечишини таъкидлаб, атроф-муҳит муҳофазасини таъминлашда экологларнинг ўрни ва хизмати катта эканини эътироф этди.

Тадбир давомида шоир ўзининг ижод намуналаридан ҳам иштирокчиларга ўқиб берди. 

Шунингдек, иштирокчилар ҳам шоирнинг ёзган шеърларидан, хусусан, қорақалпоқ тилидаги таржималаридан ўқишди.

Фойдали манбалар