16 сентябрь — Халқаро озон қатламини муҳофаза қилиш куни
14.
09. 2022
11:35
3800
Ma’naviyat va ma’rifat

Уйчи туман Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўлими давлат инспекторлар тумандаги 14-сонли умумий ўрта таълим мактабида 16 сентябрь — Халқаро озон қатламини муҳофаза қилиш куни муносабати билан ўқувчилар ўртасида “Озон қатламини муҳофаза қилиш” мавзусида суҳбат ўтказилди.

Давра суҳбатида озон қатлами хусусида ва буни емирилишга сабаб бўлувчи омиллар, иқлим техникаларидан фойдаланиш, озон емирувчи моддаларнинг назорат қилиб бориш, озон емирилишининг салбий оқибатлари ҳақида тушунчалар берилди.

Суҳбат сўнгида ўқувчилар мутахассислардан  ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоб олишди.

Тадбирлар давом эттирилмоқда.

Наманган вилоят Экология бошқармаси ахборот хизмати

Фойдали манбалар